АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Мавзулар Ахборот хавфсизлигини таъминлаш; Логин ва парол тушунчаси; Авторизация тушунчаси; Рўйхатдан ўтиш тартиби; Логин ва паролга эга бўлиш шартлари; Логин ва паролни бузиш; Логин ва паролни ўғирлаш; Ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш ва унинг оқибатлари; Компьютер вируси; Вирусларнинг турлари ва вазифалари; Вирусларга қарши курашиш усуллари; Ҳужум тушунчаси; Ахборот ҳужумлари ва ундан сақланиш қоидалари.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш Ахборот хавфсизлигини таъминлаш – бу фойдаланувчининг ахборотларини ҳимоялашга қуйилган меъёр ва талабларни бажаришидир. Ахборот хавфсизлиги – бу ахборот фойдаланувчиларига ва кўплаб ахборот тизимларига зарар келтирувчи табиий ёки сунъий характерга эга тасодифий ва уюштирилган таъсирлардан ахборотларни ва ахборот коммуникация тизим объектларининг ҳимояланганлигидир.
Логин ва пароль тушунчаси Логин – шахснинг, ўзини ахборот коммуникация тизимига таништириш жараёнида қўлланиладиган белгилар кетма-кетлиги бўлиб, ахборот коммуникация тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун фойдаланилувчининг махфий бўлмаган қайд ёзуви ҳисобланади. Парол – унинг эгаси ҳақиқийлигини аниқлаш жараёнида текширув ахбороти сифатида ишлатиладиган белгилар кетма-кетлиги. У компьютер билан мулоқот бошлашдан олдин, унга клавиатура ёки идентификация картаси ёрдамида киритиладиган ҳарфли, рақамли ёки ҳарфли-рақамли код шаклидаги маҳфий сўздан иборат. Авторизация – фойдаланувчининг ресурсдан фойдаланиш ҳуқуқлари ва рухсатларини текшириш жараёни. Бунда фойдаланувчига ҳисоблаш тизимида баъзи ишларни бажариш учун муайян ҳуқуқлар берилади. Авторизация шахс ҳаракати доирасини ва у фойдаланадиган ресурсларни белгилайди.
Рўйхатдан ўтиш тартиби Рўйхатдан ўтиш – фойдаланувчи-ларни рўйхатга олиш ва уларга дастурлар ва маълумотларни ишлатиш-га ҳуқуқ бериш жараёни. Айрим веб-сайтлар фойдаланувчиларга қўшимча хизматларни олиш ва пуллик хизматларга обуна бўлиш учун рўйхатдан ўтишни ҳамда логин ва парол олишни таклиф қиладилар. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтгандан сўнг тизимда унга қайд ёзуви (account) яратилади ва унда фойдаланувчига тегишли ахборотлар сақланади.
Логин ва парол масалалари Логин ва паролга эга бўлиш шартлари. Бирор шахс ўзининг логин ва паролига эга бўлиши учун у биринчидан ахборот коммуникация тизимида руйхатдан ўтган бўлиши керак ва шундан сўнг у ўз логини ва паролини ўзи ҳосил қилиши ёки тизим томонидан берилган логин паролга эга бўлиши мумкин. Логин ва паролни бузиш. Логин ва паролни бузиш – бу бузғунчининг бирор бир мақсад йўлида ахборот коммуникация тизими объектларидан фойдаланиш учун қонуний тарзда фойдаланувчиларга тегишли логин ва паролларини бузишдир. Логин ва паролни ўғирлаш. Логин ва паролни ўғирлаш – бу фойдаланувчиларнинг маҳфий маълумотлари бўлган логин ва паролларга эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган интернет фирибгарлигининг бир туридир.
Ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш ва унинг оқибатлари Ахборот-коммуникация тизимининг ихтиёрий таркибий қисмларидан бири бўлган, ҳамда ахборот тизими тақдим этадиган имконият мавжуд бўлган ресурслардан белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлмаган ҳолда, фойдаланишни чеклаш қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланиш – бу ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш тоифасига киради. Бундай фойдаланиш натижасида қуйидаги оқибатлар юзага келиши мумкин: ахборотнинг ўғирланиши; ахборотни ўзгартириш; ахборотнинг йўқотилиши; ёлғон ахборотни киритиш; ахборотни қалбакилаштириш ва ҳ.к.
Компьютер вируси Компьютер вируси – бу ўз-ўзидан кўпаювчи, компьютер тармоқлари ва ахборот ташувчилари орқали эркин тарқалувчи, ҳамда компьютер ва унда сақланаётган ахборот ва дастурларга зарар етказувчи дастур коди ёки командалар кетма-кетлиги ҳисобланади. Компьютер вируслари қуйидаги хоссаларга эга: ўзидан нусха кўчириш, ахборотдан рухсатсиз фойдаланишни амалга ошириш. Вирус, аксарият ҳолларда носозлик ва бузилишларга сабаб бўлади ва бирор ҳодиса юз бериши билан, масалан, аниқ куннинг келиши билан ишга туширилиши мумкин.
Вирусларнинг турлари ва вазифалари
Вирусларга қарши курашиш усуллари Ҳозирги кунда компьютер вирусларини аниқлаш ва улардан ҳимояланиш учун махсус дастурларнинг бир неча хиллари ишлаб чиқилган бўлиб, бу дастурлар компьютер вирусларини аниқлаш ва йўқотишга имкон беради. Бундай дастурлар вирусга қарши дастурлар ёки антивируслар деб юритилади. Антивирус дастурларига AVP, Dr.Web, Nod32 дастурларини киритиш мумкин. Вирусларга қарши курашишнинг асосан қуйидаги усуллари мавжуд: Мунтазам профилактика ишларини, яъни вирусга текширув ишларини олиб бориш. Таниқли вирусни зарарсизлантириш. Таниқли бўлмаган вирусни зарасизлантириш.
Ҳужум тушунчаси ва ахборот хужумлари Хужум тушунчаси – бузғунчининг бирор бир мақсад йўлида ахборот коммуникация тизимларининг мавжуд ҳимоялаш тизимларини бузишга қаратилган ҳаракати. Ахборот ҳужумлари одатда 3 га бўлинади: Объект ҳақида маълумотлар йиғиш (разведкалаш) ҳужуми. Объектдан фойдаланишга рухсат олиш ҳужуми. Хизмат кўрсатишдан воз кечиш хужуми.
Эътиборингиз учун рахмат!